Жузеппе Росси яна А Серияга қайтмоқда

Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Жузеппе Росси яна А Серияга қайтмоқда. Айни дамда эркин агент мақомида юрган футболчи бу ҳақда ўзининг “Твиттер”даги саҳифасида эълон қилди.

“Кейинги бекат – А Серия”, - деб ёзади Росси.

Эслатиб ўтиш лозимки, 30 ёшли футболчининг сўнгги иш жойи Испаниянинг “Сельта” клуби бўлган. У ушбу жамоани жорий йилнинг 5 июлида тарк этган эди.

У шунингдек фаолияти давомида «Манчестер Юнайтед», «Ньюкасл», «Парма», «Вильярреал», «Фиорентина» ҳамда «Леванте» каби жамоаларда ҳам тўп сурган.

Берилган маълумотларга қараганда Россига “Женоа” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.