К Лига.

Бугун Жанубий Корея К Лигасида 20-тур ўйинлари старт олди. Ҳамюртимиз Рустам Ашурматов фаолият олиб борадиган "Гвангжу" клуби ўз майдонида "Чонбук Моторс"ни қабул қилди ва 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ашурматов учрашувни асосий таркибда бошлади ва 4-дақиқада Эом Вон Санг киритган голга ассистентлик қилди. Шу тариқа, "Гвангжу" ҳисобидаги очколар сони 22 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 6-ўринга кўтарилиб олди.

К Лига. 20-тур

"Гвангжу" - "Чонбук Моторс" 3:3.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)