К Лига. Рустам Ашурматов янги жамоасидаги дебют голини киритди ва ғалаба келтирди (видео)

Бугун Жанубий Корея К Лигасида 6-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Ҳамюртимиз Рустам Ашурматов фаолият олиб борадиган "Гангвон" жамоаси ўз майдонида "Инчхон Юнайтед"ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.

Эътиборлиси, мезбонларнинг дастлабки голига айнан Ашурматов муаллифлик қилди. Бу унинг "Гангвон" сафидаги биринчи голи бўлганини таъкидлаш жоиз.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)