Камила Жоржи рақибасини аяб ўтирмади

Италиялик Камила Жоржи ва словениялик Далила Якупович Мельбурн шаҳрида ўтаётган "Australian Open" турнирида ўзаро рақобатлашди.

Улар ўртасидаги учрашувда Камила дастлабки сетда 6:3 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, иккинчи сетда рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Шу тариқа Жоржи Австралия очиқ чемпионатининг иккинчи даврасида руминиялик Ана Богдан, ёки польшалик Ига Святекка қарши ўйин ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!