"Камп Ноу" номини сотиб оладиган миллиардер номи маълум бўлди

Нигериялик миллиардер Алки Дэвид “Барселона”нинг уй стадиони ҳисобланган “Камп Ноу” номини сотиб олиш истагини билдирмоқда.

“Мен бу имкониятга ижобий қарайман. Бу спортдаги тарихий воқеалардан биридир. Бу менинг ҳозирги режаларимга тўғри келади. Биз бу борада ҳафта бошида алоқага чиқдик ва ишончим комилки, шартнома имзоланади”, - дейди Дэвид.

“Барселона” ўз тарихида илк бор уй стадиони номини сотишга қарор қилди. Ундан келадиган маблағ эса коронавирусга қарши курашга сарфланиши айтилмоқда.

Алки Дэвиднинг ҳозирги пайтдаги бойлиги 1,7 млрд АҚШ долларига баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!