Канчельскис: "Навбаҳор" янги мавсумда ҳам чемпионлик учун курашади

Ҳозирда таътилни ўз ватанида ўтказаётган "Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскис рус матбуотига келгуси режалари ҳақида гапириб ўтди.

"Янги мавсумда ҳам асосий вазифамиз ўзгармайди - чемпионлик учун кураш олиб борамиз. Таркибимиз эса жиддий равишда кучаяди. Бир нечта малакали ўйинчилар билан музокаралар ўзининг ҳал қилувчи палласига кирган. Чемпионлик учун кураш энди анча қизғин кечади. Асосийси, биз курашга қўшилганимиз бўлди. Ўйлашимча, биз вазифани уддалай оламиз. Жамоа билан яна бир йил бирга бўламан, у ёғини вақт кўрсатади", - дейди россиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "лочинлар" ўтган мавсум россиялик мутахассис қўл остида Суперлиганинг бронза медалларини қўлга киритишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!