Канселу
Ads

“Валенсия” клуби ҳимоячиси Жоау Канселу Англия чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин. Португалиялик футболчига Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби қизиқиш билдирмоқда.

Daily Mail  нашри тарқатаётган хабарга қараганда, “шпорлар” ёзги трансферлар вақтида  Кайл Уокер 50 миллион фунт эвазига “Манчестер Сити” сотиб юборишди, энди клуб раҳбарияти бошқа бир ҳимоячига эҳтиёж сезмоқда.  

Қайд этиш лозим, Канселуга лондонликлардан ташқари “Ювентус” ҳам қизиқиш билдирмоқда.