Канселунинг харидорлари кўпаймоқда

  • 11 мая, 2018, 13:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

"Манчестер Юнайтед" клуби "Интер" ҳимоячиси Жоау Канселуга жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.

Унга кўра манкуанликлар 23 ёшли португалиялик футболчини ёзги трансферлар давридаёқ ўз сафларига қўшиб олишмоқчи.

Таъкидлаш керакки, “Интер” асли “Валенсия”га тегишли ҳисобланган Канселунинг трансферини 31 майга қадар 35 млн еврога сотиб олиш олиш ҳуқуқига эга. Бироқ, миланликлар испан клубидан ушбу суммани яна ҳам камайтиришни сўрашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Реал” форварди Криштиану Роналду жамоа раҳбариятига Канселуни сотиб олишни маслахат бераётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию