Канте: Қолганлар ҳам кучайди, энди қийин бўлади
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Н’Голо Канте Англия Суперкубогидан сўнг учрашув борасидаги фикрлари ва мавсум олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз яхши ўйнадик деб ўйлайман. Биз ҳисобни очдик ва ғалабага яқин эдик. Педро четлатилганидан сўнг биз қийналдик. Оқибатда рақиблар гўлиб чиқишди. Аслида иш пеналтилар сериясига етиб бормаслиги мумкин эди.

Бу мавсум “Челси”га қийин бўлади. Боиси, қолган жамоалар ҳам ўз таркибларини кучайтиришди ва мақсадлари жиддий. Янаги ҳафта мавсум бошланади ва биз “Бёрнли” билан баҳсга тайёр бўлишимиз керак”, – деб айтиб ўтди франциялик футболчи.