Карло Анчелотти: ПСЖга қарши ўйинлар қизиқ кечади

 

“Бавария” жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти 2017/18 йилги ЕЧЛ мавсумига қуръа ташланганидан сўнг ўз фикрларини айтиб ўтди.

“Қизиқарли гуруҳга тушдик десам бўлади. Албатта, рақиблар орасида ПСЖ яққол ажралиб турибди. Мен мураббийлик қилган собиқ жамоамга қарши ўйинлар қизиқ кечади. Бу ерда уч хил рақиб бор. Уларга қарши бўладиган хеч қайси ўйин осон бўлмайди”, – деди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” бу йилги ЕЧЛда ПСЖ, “Андерлехт” ва “Селтик” жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!