Карло Анчелотти: Англияда ишлашга қарши эмасман

Германиянинг "Бавария" клуби собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти Англияда ишлаб борасидаги журналистларнинг саволига қуйидагича жавоб берди. Бу ҳақда Англия нашрлари хабар бермоқда. 

- Мен айни пайтда дам олмоқдаман. Лекин яхши таклифлар тушса, ўрганиб чиқаман. Хусусан Англия ва Италия жамоаларининг қизиқишлари бор. Аммо ҳозирча бир нарса дейиш қийин. Шуни айтишим мумкинки, АПЛ клубини бошқаришга ҳам қарши эмасман, - дейди Анчелотти. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)