Карло Анчелотти:

"Эвертон" бош мураббийи Карло Анчелотти "Ливерпуль" "Эвертон" билан "Гудисон Парк"да бўладиган ўйинда Англия чемпионлигини қўлга киритмаслигига умид қилаётганини айтиб ўтди.

"Ливерпуль" АПЛ чемпионлигига тайёрланмоқда, аммо биз бу "Гудисон Парк"даги ўйиндан сўнг амалга ошишига изн бермоқчи эмасмиз. Англияда стадионлар жуда кўп, аммо улар айнан бизнинг майдонимизда чемпионлигини нишонламасликлари керак", - дейди Анчелотти.

Эслатиб ўтамиз, "Эвертон" ўз майдонида 17-март куни "Ливерпуль"ни меҳмон қилади.