
Каролин Гарсия ҳам улғайиб қолди
Нью-Йорк шаҳрида давом этаётган "US Open" турнирида франциялик теннисчи Каролин Гарсия ва Пуэрто-Рико вакили Моника Пюиг ўзаро рақобатлашди.
Америка очиқ чемпионатининг иккинчи даврасидан жой олган ушбу ўйинда Каролин рақибасини уч сетда – 6:2, 1:6, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Энди Гарсия тўртинчи даврага чиқиш учун ҳамюрти Кристина Младенович ва испаниялик Карла Суарес Наварро учрашуви ғолибига қарши кортга чиқади.
Фикрлар