Каролин Гарсия ишончни оқлади
Ads

Франциянинг Париж шаҳрида "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" турнирида иккинчи давра баҳслари қизғин паллага кирди.

Мусобақанинг мазкур босқичидамезбон теннисчи Каролин Гарсия хитойлик Пэн Шуайни 6:4, 3:6, 6:3 ҳисобида таслим қилди.

Энди Гарсия Франция очиқ чемпионатининг учинчи босқичида руминиялик Ирина-Камелия Бегу, ёки яна бир хитойлик теннисчи Жан Шуайга қарши кортга чиқади.

Sports.uz