Каролин Плишкованинг Австралиядаги саргузаштлари омадли ўтди
Ads
Австралиянинг Брисбен шаҳрида теннис бўйича "Brisbane International" турнири янги мавсумнинг энг нуфузли мусобақаларидан биринчиси ҳисобланади.
 
Ушбу турнирда чехиялик Каролин Плишкова бош совринни қўлга киритганидан, украиналик Леся Цуренко эса иккинчи бўлганидан хабарингиз бор.
 
Мазкур турнирда Плишкова бош соврин билан биргаликда 188,280 АҚШ доллари ҳамда 470 рейтинг очкосига эга бўлди.