Каролина Костнер қисқа дастурда ғолиб бўлди

Милан шаҳрида ўтказилаётган фигурали учиш бўйича жаҳон чемпионатининг аёллар ўртасида қисқа дастур беллашувлари мезбонлар учун кўнгилдагидек якунланди. 

Унда иштирок этган 31 ёшли мезбон спортчи Каролина Костнер 80,27 балл жамғариб, яккапешқадам бўлиб турибди. Етакчидан бироз ортда бораётган россиялик Алига Загитова ҳисобида 79,51 балл мавжуд бўлса, япониялик Сатако Мияхара кучли учликни якунлаб турибди. 23 март куни бўлиб ўтадиган эркин дастурдан сўнг бу йўналишдаги жаҳон чемпиони ва совриндорлар номи аниқлаб олинади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)