Карпин Шомуродовга инглиз тилини ўргатяпти (видео)

"Ростов" клуби матбуот хизмати ўзининг YouTube каналида бош мураббий  Валерий Карпин Европа лигасидан олдин футболчиларга инглиз тилини ўргатаётгани акс акс этган видеони жойлади.

Эътиборлиси, юмор аралаш ушбу видеороликда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳам суратга тушди.

“Ростов” Европа лигасининг 3-саралаш раундида Хайфанинг "Маккаби" клубига қарши баҳс олиб боради. Ушбу ўйин 24 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар