Каррагер:

“Ливерпуль” афсоналаридан бири Жейми Каррагернинг сўзларига кўра агар “Манчестер Юнайтед” Маурисио Почеттинога таклиф билан чиққан бўлса, аргентиналик мутахассис ҳеч иккиланмай уни қабул қилиши керак.

“Почеттино агар МЮдан таклиф бўлган бўлса, уни қабул қилиши керак. Чунки, “Тоттенхэм”нинг ажойиб стадиони, унинг ўйинларига қанча мухлис ташриф буюриши ва ушбу жамоа келажакда қанча совринларни қўлга киритиши ҳеч нарсани англатмайди.

“Тоттенхэм” – “Манчестер Юнайтед” эмас ва ҳеч қачон у сингари буюк клуб бўла олмайди. Почеттинонинг “шпорлар”дан ҳеч қандай қарзи йўқ. Чунки, у МЮникидан анча кам бюджет эвазига фантастик натижаларни қайд этди.

Қолаверса, унинг ўзи ҳам бундай таклифлар ҳар доим ҳам бўлавермаслигини тушуниб турибди.  Агар у ҳозир буни рад этса, кейинчалик унда бундай таклиф бошқа бўлмаслиги мумкин. Агар Моурисио МЮни бошқармаса, бу ғалати бўлади”, - дейди Каррагер.

Эслатиб ўтамиз, манкуанликлар жорий ҳафта Жозе Моуриньони ўз лавозимидан озод этишган эди.