Карраско учун курашга
Ads

"Манчестер Юнайтед" Хитойнинг "Далянь Ифан" клуби ярим ҳимоячиси Янник Феррейра-Карраскога жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Foot Mercato нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “қизил иблислар” 25 ёшли бельгиялик футболчини жорий қишки трансферлар чоғидаёқ ўз сафига қўшиб олишмоқчи. Бироқ, бу улар учун осон бўлмаслиги аниқ. Биринчидан, у Хитойда жуда катта маош олади, иккинчидан унинг учун шунингдек “Милан” клуби ҳам кураш олиб бормоқда.

Эсдатиб ўтамиз, Янник Феррейра-Карраско “Далянь Ифан” сафига бундан роппа-роса бир йил муқаддам “Атлетико” Мадриддан 30 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум Хитой чемпионатида жами 25та ўйинда иштирок этди ва рақиблари дарвозасига 7та гол киритишга эришди. Унинг хитойликлар билан шартномаси 2021 йилнинг 31 декабрига қадар имзоланган.