“Картахен” – “Барселона”. Дембеле, Пике ва Сержи Роберто асосий таркибда

ФИФА кунлари муносабати билан юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида айрим клублар ўртоқлик учрашулари ўтказишмоқда.

Жумладан, яна бир неча дақиқалардан сўнг “Барселона” клуби ҳамда Испания 3-дивизиони иштирокчиси ҳисобланган “Картахен” жамоалари баҳси бошланади.

Қуйида ушбу учрашувни каталонияликлар сафида асосий таркибда бошлайдиган футболчилар рўйхати билан танишиб олишингиз мумкин:

“Картахен” – “Барселона”

13 ноябрб, 23.00, «Картагонова»

“Барселона” – Нето, Морер, Араухо, Пике, Сержи Роберто, Карлес Перес, Пуч, Дембеле, Аленья, Фирпо, Хави Дельгадо.