Карвалью фаолиятини
Ads

Лиссабоннинг "Спортинг" клуби ярим ҳимоячиси Виллиам Карвалью фаолиятини "Эвертон"да давом эттиришга яқин турибди.

Хабарларга қараганда 26 ёшли португалиялик футболчининг хизматларига шахсан мерсисайдликлар устози Марку Силва қизиқиб қолган. Силва ҳамюртини мана шу ёзги трансферлар давридаёқ жамоасига олиб келмоқчи.

Маълумот учун, Карвалью якунланган мавсум “Спортинг” сафида жами 38та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.