Карвахаль муғомбирми?

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси  Дани Карвахаль кеча ЕЧЛ 5-туридан ўрин олган АПОЭЛга қарши баҳснинг сўнгги дақиқаларида вақтни чўзгани боис, ҳакам томонидан огоҳлантирилган эди.

Унинг карточкалари сони 2 тага етгани боис, Карвахал 6-турдан ўрин олган, амалда ҳеч нарсани ҳал этмайдиган  “Боруссия Дортмунд”га қарши баҳсни ўтказиб юборади.

Бироқ УEФА ушбу вазиятни такроран  текшириб чиқмочи. Боиси, Карвахал плей-оффнинг илк ўйинида “тозаланиб” чиқиш учун атайин сариқ карточка олган бўлиши мумкин.

Агарда, бу ўз исботини топса, у 1/8 финалнинг илк ўйинини ўтказиб юборишига тоғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!