Касильяс Чемпионлар лигаси тарихига кирди

Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич сўнгги турида "Порту" сафарда "Галатасарой"ни (3:2) мағлубиятга учратди.

B/R Football тарқатган хабарга кўра ушб ғалаба “Порту” дарвозабони Икер Касильяс учун Чемпионлар лигасидаги юбилей 100-ғалаба бўлди.

Қайд этиш лозимки, бундан аввал ЕЧЛда ғалаба қозониш бўйича фақатгина "Ювентус" форварди Криштиану Роналду 100талик довонга етиб бора олган. 37 ёшли испаниялик дарвозабон эса бу борада иккинчи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!