Касильяс мавсум сўнггида “Порту”ни тарк этади

 

Испаниялик таниқли дарвозабон Икер Касильяс жорий мавсум якунида “Порту”ни тарк этади. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.

36 ёшли дарвозабоннинг “Порту” билан амалдаги келишуви шу йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Клуб раҳбарияти шартномани узайтиришни истамаяпти.

“Касильяс билан шартнома жорий мавсум якунида тугайди. Унинг маоши жуда катта. Келишув якунигача маошини тўлашга мажбурмиз, кейин эса йилига бир неча миллион евро иқтисод қила олмамиз”, – деди “Порту”нинг алоқалар бўйича директори Франсиско Маркеш.

Маълумот учун, Икер Касильяс 2015 йилда Мадриднинг “Реал” клубида “Порту”га кўчиб ўтганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!