Касильяс: Мен албатта, "Реал"га қайтаман

“Порту” дарвозабони Икер Касильяс клуб билан шартномасини узайтирганига қарамасдан Мадриднинг “Реал” жамоасига қайтиш хоҳиши борлигини маълум қилмоқда. У бу жамоада 1998-2015 йилларда тў сурган.

Яна бир марта ЕЧЛ ва жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишни истардим, аммо ҳеч қандай эътирозим йўқ.

Келажагим? “Порту”дан сўнг Иньестанинг олдига Японияга йўл оламан. Бу қачон бўлишини эса билмайман, бироқ мен албатта, “Реал”га қайтаман. Бу жамоада болалигимдан тўп суриб келдим, ўсдим ва тажриба тўпладим. Ҳамон Мадрид билан алоқадаман ва ҳеч қачон “Реал”нинг чақирувини рад қила олмайман, – дея Касильяснинг сўзларини келтиради AS нашри.

Эслатиб ўтамиз, Касильяс “Реал” сафида уч марта ЕЧЛ бош совринни қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!