Касильяс “Порту”да қолмоқчи, аммо...

“Порту” клуби дарвозабони Икер Касильяс фаолиятини ҳозирги жамоасида давом эттиришни истамоқда. Аммо, Португалия гранди кимматбаҳо дарвозабонни ўзида сақлаб қола олиши сўроқ остида қолмоқда.

Таъкидлаш керакки, айни дамда Касильяснинг йиллик маоши 5 млн еврони ташкил этади. Аммо, бу маблағнинг ярми “Реал” ғазнасидан тўланади. Жорий мавсум якунида эса “Реал” ва “Порту” ўртасидаги келишув ўз ниҳоясига етади. Шунинг учун ҳам “Пору” гарчи иккала томон ҳам ўзаро ҳамкорликни давом эттиришни ҳохлаётганига қарамай, испаниялик дарвозабонга кам маошли шартнома таклиф қилиши мумкин.

Ўз навбатида Касильяс ушбу таклифни рад этса, фаолиятини “Марсел”да ёки МЛСда давом эттириши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!