Касильяс қишда “Ливерпул”га ўтиши мумкин

“Порту” клуби дарвозабони Икер Касильяс қишки трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Liverpool Echo нашри тарқатган хабарга кўра “Ливерпуль” давралар оралиғида Симон Миньоленинг ўрнига айнан 36 ёшли испаниялик посбонни олиб келишмоқчи.

Ўз навбатида португалияликларга ҳам Касильяснинг маоши қимматлик қила бошлади ва шу боис унинг кетишига ортиқча қаршилик қилмаслиги мумкин.

Маълумот учун, Касильяс жорий мавсум Португалия чемпионатида жами 8та учрашувда иштирок этди ва шуларнинг 6тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!