Кавани: Дунёдаги энг яхши футболчилар ПСЖга йиғилиб бўлган

 

ПСЖ жамоаси ҳужумчиси Эдинсон Кавани “Барселона” аъзоси Неймарнинг Париж клубига ўтиш ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.

“Неймар ажойиб футболчи. Ҳар бир ўйинчи буюк футболчи билан тўп тепишни истайди. Ҳозир трансферлар ҳақида турли маълумотлар тарқалмоқда, аммо менинг фикримча ПСЖда дунёнинг энг яхши футболчилари йиғилиб бўлган. Агар янгилар бизга қўшилса, уларни илиқ кутиб оламиз”, – деди уругвайлик футболчи .

Аввалроқ матбуотда Неймарнинг ПСЖга ўтиши тез орада амалга ошиши кутилаётгани ҳақида хабарлар тарқалиб кетди.