Кавани фаолиятини ПСЖда якунламоқчи
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби форварди Эдинсон Кавани парижликлар сафида қолиш истаги борлигини айтди.

“Мен шартномам охиригача шу ерда ўйнамоқчиман, балким шундан сўнг фаолиятимни ҳам якунларман. Чунки, ўшанда 33 ёшда бўламан. Билмадим, 2020 йилдан сўнг футбол ўйнайманми, умуман ПСЖда қоламанми ёки йўқ буни билмайман. Ҳозир эса клубда мени ҳамма нарса тўлиқ қониқтиряпти, ўйлайманки раҳбарият ҳам, мухлислар ҳам мендан рози”, - дейди уругвайлик футболчи.