Кавани Ибрагимовичнинг рекордини янгилади

ПСЖ хужумчиси Эдинсон Кавани клубнинг гол уриш бўйича рекордини янгилади.

Парижда бўлиб ўтган “Страстбур”га қарши учрашувда (5:2) уругвайлик футболчи ўз номига дубль ёздириб қўйишга эришди. Бу кўрсаткич билан “Парк де Пренс” стадионида 86 марта рақиб дарвозасини ишғол этган биринчи футболчи бўлди.

31 ёшли футболчи ПСЖ собиқ хужумчиси хозирда “Манчестер Юнайтед” сафида тўп тепаётган Златан Ибрагимовичнинг рекордини (85) янгилади.

Маълумот учун, Кавани жорий мавсумда 24 учрашувда майдонга тушиб ва ўз ҳисобига 23та гол ҳамда 7 голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!