Кавани Иброҳимовичнинг ортидан қувмоқда
Ads
ПСЖ жамоасининг уругвайлик ҳужумчиси Эдинсон Кавани ушбу клуб учун урган голлари сонини 100 тага етказиб олди.
 
Франция чемпионатининг 15-турида Эдинсон Кавани "Анже" дарвозасини пенальтидан ишғол қилди. Бу гол 29 ёшли уругвайлик ҳужумчи учун жорий чемпионатдаги 14 гол бўлди ва у тўпурарлар беллашувида пешқадамликни мустаҳкамлади.
 
Умаман олганда, Кавани ПСЖ тарихида 100 та гол урган тўртинчи футболчига айланди. Уругвайлик ҳужумчига қадар парижликлар сафида тўп сурган Доминик Рошто, Педру Паулета ва Златан Иброҳимович бу маррадан ўтган.
 
Эдинсон Кавани бу мавсумнинг ўзида ПСЖнинг энг зўр тўпурарига айланиши мумкин. Бунинг учун Эдинсон камида яна 13 та гол уриб, Иброҳимовичнинг 113 та голдан иборат рекордини янгилаши керак.