Кавани: Кейинги пенальтини Неймар тепади
Ads

ПСЖ клуби ҳужумчиси Эдинсон Кавани кеча Франция чемпионатининг 13-турида “Нант”га (4:1) қарши бўлиб ўтган баҳсдан сўнг, кейинги пенальтини бразилиялик жамоадоши Неймар тепишини айтди.

“Кейинги пенальтини ким тепади? Неймар”, - дейди уругвайлик футболчи. Унинг сўзларига кўра жамоа бош мураббийи Унаи Эмери айнан шунга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, чемпионатнинг “Лион”га (2:0) қарши баҳсида Неймар ҳамда Кавани айнан пенальти талашиб, ўзаро можаро келтириб чиқаришган эди.