Кавани Неймар билан бир жамоада ўйнашни истамаяпти

ПСЖ форварди Эдинсон Кавани жамоадан кетишни режалаштирмоқда.

Le 10 Sport нашрининг хабар беришича 31 ёшли уругвайлик футболчи ушбу ишни қишда ёки мавсум якунлангач амалга оширмоқчи. Унинг бу қарорга келишига асосий сабаб у Неймар билан бир жамоада ўйнашни истамаяпти.

Аммо, парижликлар ўз тарихидаги энг яхши тўпурарни қўйиб юборишмоқчи эмас ва тез орада унга янги шартнома таклиф қилишмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!