Кайседо
Ads

Каталониянинг "Эспаньол" клуби ҳамда Эквадор терма жамоаси ҳужумчиси Фелипе Кайседо айни дамда "Лацио" билан шартнома имзолаш учун Рим шаҳрида бўлиб турибди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Берилган маълумотларга кўра 28 ёшли футболчи Италия пойтахтига рафиқаси билан бирга ташриф буюрган. Тез орада томонлар ўзаро келишувни имзолашлари кутилмоқда. Норасмий маълумотларга кўра Кайседонинг трансфери "Лацио" учун 3 млн еврога тушиши мумкин.