Каземиро Зидан ҳақида илиқ фикрлар билдирди
Ads

“Реал Мадрид” клуби ярим ҳимоячиси Каземиро El Partidazo нашрига берган интервьюсида Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Зинеддин Зидан ҳақида ўз фикрини айтиб ўтди.

Шуни таъкидлашим мумкинки, Зидан кейинги мавсум “Реал Мадрид”ни тарк этмайди! Унинг бошчилигида биз ЕЧЛда кетма-кет икки марта ғалаба қозондик. Жамоамизнинг ҳар бир футболчиси Зинеддинни қўллаб-қуватлайди.

Ўйлашимча, Зидан – футбол тарихидаги энг зўр ярим ҳимоячидир. Мен “Реал Мадрид”нинг “галактикос”нинг мухлисиман: Рауль, Роберто Карлос, Бекхэм, аммо улар ўртасида энг яхши деб Зиданни айта оламан, - деди Каземиро