Кеча Мадридда бўлиб ўтган "Эль-класико"да Месси рекорд, Рамос эса антирекорд ўрнатди

Хабарингиз бор "Барселона" кеча "Реал"га қарши бўлиб ўтган Испания кубоги ярим финал жавоб ўйинида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, шу тариқа каталонияликлар форварди Лионель Месси ўзининг “Реал”га қарши “Сантьяго Бернабеу”да қозонган ғалабалар сонини 11тага етказиб олди ва бу борада рекордчига айланиб олди.

Ўз навбатида шу куни мадридликлар ҳимоячиси Серхио Рамос ҳам рекорд ўрнатди. Фақат, антирекорд. Гап шундаки, Рамоснинг “Барселона”га қарши “Сантьяго Бернабеу”даги ўйинларда учраган мағлубияти сони 11тага етди ва у ҳам бу борада “якка пешқадам”га айланиб олди.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” ва “Барселона” жамоалари ўртасидаги навбатдаги тўқнашув ҳам бизни узоқ куттирмайди. Мухлислар 2 март куни яна Мадридда “эль-класико”га гувоҳ бўлишлари мумкин. Фақат бу сафар улар Ла Лига доирасида куч синашишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Shaxlo Umataliyeva
28/02/2019 12:08
ачаааайч молоооодес!!!!!!!! Барса гап йок
&
Miya
28/02/2019 12:03
Messi krasava!
Shavkat Tursunov
28/02/2019 11:56
E Real sharmanda, normalniy Trener obkesin....
&
Эльмира
28/02/2019 12:43
Зиданни кайтариш керак