Кеча

Кеча АГМК клуби матбуот хизмати "Пахтакор" ҳимоячиси Акрам Комилов билан шартнома имзолагани борасида хабар берганди. Қизиқ томони, Комилов шу куннинг биринчи қисмида олмалиқликлар билан битим тузгунга қадар, "шерлар" сафида машғулот ўтказганди.

photo_2021-02-09_17-15-57

(9 февраль "Пахтакор" матбуот хизмати шу кунги машғулотдан тақдим этган расм)

Сўнг, у кечки пайт Миржалол Қосимов жамоасига ўтгани эълон қилинди. Футболчи ижара асосида 2021 йилнинг охирига қадар олмалиқликлар шарафини ҳимоя қилиши белгиланганди.

photo_2021-02-09_17-02-46

(9 февраль АГМК матбуот хизмати шу куни шартнома имзолагани борасидаги хабардан расм)

Бугун эса, Акрам Комилов яна "Пахтакор"да шуғулланди. Футболчи балки жамоаси билан хайрлашгани боргандир, дерсиз, бироқ у "шерлар" билан бирга машғулот ўтказди! Қўлида оёқ кийими ҳам бор эди.

photo_2021-02-10_16-31-42

(10 февраль "Пахтакор" матбуот хизмати шу кунги машғулотдан тақдим этган расм)

Бу бизга ўтган йили Мурод Холмуҳаммедов билан юз берган ҳолатни ёдга солди. Эсингизда бўлса, "Бунёдкор" ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш учун Холмуҳаммедовни ўз сафига қўшиб олганди. Сўнг, "қалдирғочлар" плей-оффдан ўта олмагач, ҳимоячи икки ойда "Қўқон-1912" клубига қайтиб кетганди.

Расман! "Бунёдкор" Мурод Холмуҳамедов ва 2 нафар легионер билан йил охиригача шартнома тузди

4331579697270_1

Маълумот ўрнида, бугун ПФЛ расмий сайтида АГМК клуби янги мавсум учун рўйхатдан ўтказган футболчилар сафида Акрам Комилов йўқ эди. Бугун бўлиб ўтган "Турон" ва АГМК ўртасидаги ўртоқлик учрашувида ҳам Комилов қатнашмади.

Воқеалар ривожини SPORTS.uz сайтида кузатишда давом этинг.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
нодирбек.фк насаф
10/02/2021 20:16
Пойтахт камандала мумкун хохлаган иш килиш бошка камандалага мумкунмас бу факт

Минбар

Барча блоглар