Келгуси мавсум еврокубокларда Франция шарафини қайси жамоалар ҳимоя қилишади?
Ads

Аввал хабар берганимиздек кеча Франция чемпионатининг 2017/18 йилги мавсумига расман якун ясалди.

Унга кўра келгуси мавсум Чемпионлар лигасига йўлланма берувчи дастлабки учта ўринни ПСЖ, «Монако» ва «Лион» эгаллади. Кейинги учталикдан жой олган «Марсель», «Ренн» ва «Бордо» эса янги мавсумда Европа лигасида Франция шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

Мусобақанинг сўнгги икки поғонасидан жой олган «Труа» ҳамда «Метц» клублари қуйи дивизионга равона бўлишди. «Тулуза» эса кучлилар сафида қолиш учун қуйи дивизион вакилига қарши плей-офф учрашувида иштирок этади.

32та ўйинда 28та гол урган ПСЖ форварди Эдинсон Кавани эса мусобақанинг энг яхши тўпурари бўлди.