Кьеллини: Бонуччи? Пирло, Видаль, Погбалар ҳам “Ювентус”дан кетишган
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Жоржо Кьеллини Леонардо Бонуччининг кетиши жамоа ўйинига таъсир этмаслигини таъкидлаб ўтди.

“Бонуччининг кетиши? Пирло ва Видальлар ҳам бизни тарк этишган эди. Бунга кўникиш ва янги футболчилар келишини кутиш керак. Балки, бизнинг ўйинимиз ниманидир йўқотгандир, лекин бизнинг ҳужум чизиғимиз кучли”, – деб айтиб ўтди Кьеллини.