Кьеллинининг опаси: Пул ҳар доим ғолиб чиқади

Италиянинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Жоржо Кьеллинининг опаси Сильвия ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳҳифасида укасининг жамоадоши Леонардо Бонуччининг “Милан”га ўтиши борасидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.

“Барча уни сардор бўлишини истаган эди. Барча уни “бьянконеррилар”нинг янги тимсоли бўлишини истаган эди. Бироқ пул доимо ғолиб чиққан”, – деб ёзиб қолдирди Сильвия ўзининг “Facebook”даги расмий саҳифасида.

Маълумот учун, Бонуччи “Ювентус” сафида 2010 йилдаб буён тўп суриб келаётган эди. Эслатиб ўтамиз, Бонуччи яқин кунларда "Милан" жамоасиган ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!