Кения ОТЖ Ўзбекистон ОТЖга қарши ўйинга Фарғонада тайёргарлик кўрмоқда
Ads

23 март куни Андижонда Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига қарши дастлабки ўртоқлик ўйинини ўтказган Кения ОТЖ аъзолари айни дамда Фарғона шаҳрида машғулот олиб боришмоқда.

Хабарингиз бор, африкаликлар 26 март куни “Истиқлол” стадионида Ўзбекистон олимпия терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказишади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда. 

Кения олимпия терма жамоаси иккинчи ўртоқлик ўйинига ҳам жиддий тайёргарлик кўряпти. Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эса иккинчи учрашувда кениялик рақибларидан реванш олиш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, 26 куни “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ОТЖ – Кения ОТЖ соат 20:00да бошланади.