Кессиэ: Гаттузо бизни меҳнат қилишга чақиради
Ads

“Милан” клуби ярим ҳимоячиси Франк Кессиэ жамоа машғулотларидаги ўзгаришлар ҳақида айтиб ўтди.

- Гаттузо машғулотлар давомида бизни кўпроқ меҳнат қилишга ундайди, айниқса майдондаги тактикага эътибор кучли. Бу ҳаракатларнинг натижасини учрашувларда кўришингиз мумкин.

Кийиниш хонасидаги муносабатлар ўзгаргани йўқ, машғулотларда кўпроқ ҳаракат қилишимиздан ташқари, албатта. Биз - бир жамоа ва бир оиламиз!

Хозирда эътиборимизни “Лацио”га қарши баҳсга қаратганмиз. Кейинги ўйинлар ҳақида гапиришга ҳали эрта, - дея Кэссиэнинг сўзларидан иқтибос келтиради Football Italia нашри.