Кетма-кет 5-марта финалга чиққан "Барселона" қатор рекордларни янгилади

Хабарингиз бор кеча Испания кубоги ярим финал жавоб учрашувида “Барселона” меҳмонда “Валенсия”ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

Эътиборлиси, кетма-кет 8 марта кубок ярим финалида ўйнаган каталонияликлар шуларнинг 5тасида финалга чиқа олган ягона жамоага айланишди. “Барселона” кубок финалида ўйнаш борасида умумий ҳисобда ҳам мамлакатнинг ҳар қандай жамоасини ортда қолдиришади (“Барселона” 40 марта, “Реал” 39 марта).

Таъкидлаш лозимки, бу “Барселона” учун сўнгги 10 мавсумдаги Испания кубогидаги 8-финал бўлди.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона”нинг бу сафарги финалдаги рақиби “Севилья” ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!