Кевин Де Брёйне қачон сафга қайтиши мумкинлигини айтди
Ads

"Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Кевин Де Брёйне яна бир неча ҳафтадан сўнг сафга қайтишини айтди.

“Соғайишим учун тахминан 3-5 ҳафта вақт талаб этилади ва шундан сўнг сафга қайтаман. Имкон қадар тезроқ соғайиб жамоага ёрдам беришни истайман. Октябрь ойидаги ФИФА кунларидан сўнг, яъни “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйингача сафга қайтаман деб ўйлайман”, - дейди бельгиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли Де Брёйне жорий мавсум “шаҳарликлар сафида бор йўғи 1та ўйинда майдонга тушган холос.