Кэхилл фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин

Лондоннинг "Челси" клуби ҳимоячиси Гари Кэхилл фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Transfermarketweb нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли англиялик футболчига "Наполи" ва "Рома" клубларидан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Жорий мавсум асосан захира футболчисига айланиб қолган Кэхиллнинг ўзи ҳам тезроқ жамоадан кетмоқчи. А Серия грандлари эса уни қишки трансферлар чоғидаёқ сотиб олишга уруниб кўришмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ МЮ бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳам Кэхиллни ўз жамоаси сафида кўриш истагида эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!