Кэй Нишикори АҚШда маҳорат кўрсатмоқда

АҚШда “Челленжер” туркумига кирувчи халқаро турнирда япониялик Кэй Нишикори чорак финалда германиялик Доминик Кёпфер билан рақобатлашди.

Далласда ўтказилган ўйинда Кэй биринчи сетни тай-брекда ўз фойдасига ҳал этган бўлса, иккинчи сетда 6:3 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа япониялик теннисчи чорак финалда ғалаба қозониб, финал йўлланмаси учун ўтадиган баҳсда америкалик Жейсон Жанг билан куч синашади.

Sports.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)