Кейн Лондон дербиларидаги 25-голини киритди
Ads

Бугунги гол 25 ёшли форврд учун Премьер-лигадаги Лондон дербиларида киритган 25-голи бўлди. Энди Кейн бу борада фақатгина мазкур дерби учрашувларида 32 та тўп киритган Тедди Шерингемдан ортда қолмоқда холос.

Маълумот учун, Кейн клуб академияси тарбияланувчиси саналади ва "шпорлар" сафида 2009 йилдан буён тўп тепиб келади. У ҳозиргача АПЛда 230 беллашувда майдонга тушган ва 151 та гол киритган.