Кейн Шимолий Лондон дербилари тўпурарига айланиб олди
Ads

"Тоттенхэм" форварди Харри Кейн бугун "Арсенал"га (1:1) қарши бўлиб ўтган Шимолий Лондон дербисида гол уриб жамоасини  мағлубиятдан қутқариб қолди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра бу Кейннинг “канонирлар”га қарши баҳсда киритган 9-голи (АПЛ доирасида) бўлди. Шу тариқа у Шимолий Лондон дербиларида энг кўп гол урган футболчига айланиб олди.

Эслатиб ўтамиз, бу борадаги аввалги рекорд “Арсенал”нинг собиқ ҳужумчиси Эммануэль Адебайорга тегишли эди. Тоголик футболчи ҳисобида 8та гол бор эди.