Кейн:
Ads

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби форварди Харри Кейн жорий мавсум Англия премьер-лигасида ғолиб чиқишига умид қилмоқда.

“Биз сўнгги икки йил ичида АПЛда ғолиб чиқишга жуда яқин келдик. Умид қиламанки бу мавсум бизники бўлади. Шубҳасиз, биз чемпион бўлиш учун етарли кучга эгамиз. Бунинг учун биз фақат ишлашда давом этишимиз керак. Биз фантастик жамоага ва фантастик мураббийга эгамиз. Аммо, олдинда бизни узоқ йўл кутиб турибди”, - дейди Кейн Goal нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “шпорлар” айни дамда АПЛнинг 9та туридан сўнг 20 очко жамғарган ҳолда 3-ўринда бормоқда.