Кейн
Ads

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби форварди Харри Кейн яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Todomercadoweb нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 25 ёшли футболчининг “шпорлар” сафида бирорта ҳам соврин юта олмаётгани хафсаласини пир қилмоқда. Шу сабаб бошқа жаолардан бўладиган таклифларни кўриб чиқмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Кейнга “Реал” ва “Барселона”дан жиддий қизиқишлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Харри Кейн “Тоттенхэм” сафида 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум жами 33та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 21та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Бундан аввалро швециялик машҳур ҳужумчи Златан Ибрагимович ҳам Кейнга "Тоттенхэм"дан кетишни маслаҳат берган эди.